Administrator

Administrator

16-18 iyuldagi saralash imtixon natijalari

Published in News

Quyidagi jadvallarda 16-18 iyul sanasida akademik litseyga saralash imtixon natijalari dtm varaqasidagi raqami orqali bilishlari mumkin.

ЭЪЛОН!

Published in News

Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти академик лицейига 2019-2020 ўқув йили учун  умумтаълим мактаблар иқтидорли ўқувчиларини қабул қилиш бўйича қуйидаги тартибда саралаш имтиҳонлари ўтказилади:

ижтимоий- гуманитар ҳамда хорижий филология

йўналишига ҳужжат топширганлар учун

                 16 июль куни соат 7.00   -  ТЕСТ СИНОВИ,

                 18 июль куни соат 7.00   -  она тили фанидан ДИКТАНТ;

                                                                                    (ижодий имтиҳон)

аниқ фанлар (иқтисод ва техник) йўналишига ҳужжат

топширганлар учун

                  17 июль куни соат 7.00    -  ТЕСТ СИНОВИ,

                  18 июль куни соат 9.30   -  она тили фанидан ДИКТАНТ

                                                                                    (ижодий имтиҳон)

      Тест синови ўтказиладиган куни ўқувчилар соат7.00 дан бошлаб шахсни тасдиқловчи ҳужжат ва академик лицей томонидан ўқувчига бериладиган рухсатнома билан бирга киритилади.

     Рухсатномалар жорий йилнинг 10-15 июль саналарида тарқатилади ва шу кунлари хоҳловчилар учун маслаҳат дарслари ўтказилади.

     Ўқувчи тест синовлари ўтказиладиган бинога соат 8.20 гача киритилади. Тест синовлари бошлангандан кейин ўқувчи бинога киритилмайди ва белгиланган вақтда тест синовларига келмаган ўқувчи учун қўшимча тест синовлари ўтказилмайди.

                Тест синовлари соат 8.30 да бошланади.

    Она тили фанидан ўтказиладиган диктант куни ҳам ўқувчилар соат 7.00 (иккинчи смена соат 9.30) дан бошлаб шахсни тасдиқловчи ҳужжат ва академик лицей томонидан ўқувчига бериладиган рухсатнома билан бирга киритилади.

                 Диктант соат 8.30 (иккинчи смена соат 10.30) да бошланади.

     ДИҚҚАТ! Синовлар ўтказиладиган бинога киришда  ўқувчи микрокалькулятор, луғат, жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер ва шпаргалкалар олиб киришга ҳаракат қилса ёки олиб кирган бўлса, имтиҳонлар давомида бошқа ўқувчига ёрдам берса, ўқувчи имтиҳонларни ўтказиш тартибини бузган ҳисобланади ва далолатнома тузилиб, у имтиҳондан четлаштирилади.

                                                                       Академик лицей маслаҳат кенгаши

QABUL-2019

Published in News

20-iyun sanasidan boshlab akademik litseyda 2019-2020 o'quv yilga o'quvchilar hujjatlarini qabul qilish boshlandi. Joriy o'quv yilida 4 ta yo'nalishlar: Aniq fanlar (Iqtisod ), Aniq fanlar (texnik), Ijtimoiy-gumanitar va Xorijiy fanlar  yo'nalishlariga hujjatlar qabul qilinmoqda. Jumladan Iqtisod yo'nalishiga 6 ta (156 nafar)o'zbek bitta rus(26 nafar) ja'mi 7 ta, Aniq fanlar (texnik) ikkita (52 nafar)o'zbek, Xorijiy fanlarga ikkita (52 nafar)o'zbek va bitta rus hamda Ijtimoiy-gumanitar yo'nalishiga ikkita o'zbek(52 nafar o'quvchi) guruhlariga jami 390 ta o'quvchi qabul qilish rejalashtirilgan.

O'quvchilardan talab qilinadigan hujjatlar 3,5x4,5 hajmdagi 6 dona surat orqa tomoniga maktab direktori imzosi va maktab muhri hamda tug'ilganlik guvohnomasi asli hamda otasi yoki onasi hamrohligida ularning shaxini tasdiqlovchi hujjat bilan kelishlari kerak bo'ladi. Qabul 30- iyungacha davom etadi.

Akademik litseyimizga o'qishga marhamat!

Main news

About us

The foundation of the academic lyceum initially was constructed as a boarding-school in 1995 and it had been changed into the academic lyceum after 10 years of existence. More...

News

16-18 iyuldagi s…

July 19, 2019

ЭЪЛОН!

ЭЪЛОН!

July 13, 2019

Contacts

Address: Amir Temur st. 70

Tel.: 233-19-70, 233-20-20

Fax: 233-18-26

E-Mail: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.

Copyright 2018 © Samisi.Uz. All rights reserved.