Депутат ва ёшлар учрашуви ўтказилди

Бу галги маънавият соатида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан сайланган депутатлар билан ўқувчи ёшларнинг “Депутат ва ёшлар” номли очиқ мулоқоти ташкил қилинди.

Очиқ мулоқотни академик лицей директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари С.Назаров бошқариб, мамлакатимизда келажагимиз бунёдкорлари бўлган ёшларга эътиборнинг тобора ортиб борилаётганлигини таъкидлаб Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 11 ноябрдаги “Маърифатли ёшлар – юрт кўзгуси”, “Мен шу азиз Ватан Фарзандиман” шиорлари остида туркум маънавий-маърифий  тадбирлар ўтказиш тўғрисида 1043-сонли буйруғида “Давлат бошқаруви ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, маҳаллий ҳокимлик, ижтимоий соҳа вакиллари билан ўқувчи ёшлар очиқ мулоқотини ташкил этиш топширилган. Ана шу буйруқнинг ижросини таъминлаш мақсадида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон либерал демократик партияси Самарқанд вилоят Кенгаши депутатлари иштирокида “Депутат ва ёшлар” очиқ мулоқотига йиғилдик деб тадбирни очиқ деб эълон қилди ва сўзни Самарқанд шаҳар Халқ депутатлари Кенгаши раиси Ходжақулов Хасан Хакимовичга берди.

Хасан Хакимович Ходжақулов ўз чиқишида тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Либерал демократик Партиясининг Самарқанд шаҳар ташкилоти ва унинг 2019 йил декабрдаги сайловлардаги фаол иштироки, депутатларнинг ёшлар масалалари бўйича олиб борилаётган ишлари, ёшларга яратилаётган шарт-шароит ва имкониятлар, ёшлардан сайланган депутатларнинг олиб бораётган ибратли ишлари ҳақида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ёшлар келажаги ҳақидаги фикрлари тўғрисида ёшларни яхши ўқишга келажакда Ўзбекистон Либерал демократик партиясига аъзо бўлиб катта-катта раҳбарлик лавозимларида ўзларини кўрсатишларини тилаб ёшларнинг саволларига жавоб қайтарди.

Тадбирда ўқувчи ёшлар ўзларини қизиқтирган кўпгина саволларга жавоб олиш билан бирга ўзларининг фикрларини ҳам билдириб, келажакда депутат бўлиш, халққа фидокорона хизмат қилиш ҳақида тасаввурларга ҳам эга бўлдилар.

 

Materialni baxolang
(0 ovozlar)

Эл. почта Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Umumiy ma’lumot

Samarqand iqtisodiyot va servis instituti qoshidagi akademik litseyning poydevori dastlab litsey-internat shaklida qo‘yilgan bo‘lib, akademik litseyga aylanishgacha bo‘lgan o‘n yillik tarixiy yo‘lni bosib o‘tdi. Batafsil...

Yangiliklar

Aloqa

Manzil: Amir Temur 70

Tel.: 233-19-70, 233-20-20

Fax: 233-18-26

E-Mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Copyright 2018 © Samisi.Uz. All rights reserved.