Инсонпарварлик ва бағрикенгликнинг ёрқин намунаси

Жаҳонда барча тинчликсевар халқлар, давлатлар,инсоният тарихида, урушлар тарихида энг даҳшатли, халқлар бошига мисли кўрилмаган кулфатлар келтирган иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг
75 йиллигини нишонлашга катта тайёргарлик кўрмоқдалар. Мустақил Ҳамдўстлик Давлатлари бу тарихий санани Ғалаба байрами сифатида муносиб кутиб олиш ва юқори савияда ўтказишга қаратилган тайёргарлик ишларини амалга оширмоқдалар. Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган Ғалабада Ўзбекистон халқининг, ўзбек халқининг ҳиссалари ҳам салмоқли бўлиб, мард ва жасур ота-боболаримиз дунёдаги эзгу ниятлихалқлар қаторида бу мудхиш урушда чинакам жасорат ва қаҳрамонлик намуналарини кўрсатдилар. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек: “Бу сўнмас жасорат мана 75 йилдирки, биз учун мардлик мактаби, чуқур ифтихор манбаи бўлиб келмоқда ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади”[1].

         Мамалкатимизда иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг
75 йиллигини муносиб нишонлашга қизғин тайёргарликишлари олиб борилар экан, халқимизнингжангоҳлардаги жасоратлари, уруш ортидаги меҳнат қаҳрамонликлари, инсонпарварликларини хотирлаш, қадрлаш иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабага Ўзбекистон халқининг қўшган муносиб ҳиссасини атрофлича кўрсатишга қаратилган каттаишлар олиб борилмоқда ва тарихий ҳақиқатни тиклаб уни келгуси авлодларга етказиш тўғрисида муҳим қадамларташланмоқда.

         Айни шу мақсадда 2018-йил 31-майда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иккинчи жаҳонурушида фашизм устидан қозонилган ғалабага Ўзбекистон халқининг қўшган муносиб ҳиссасига бағишланган китоб-альбомни нашр этиш чора тадбирлари тўғрисида”[2]ги Фармойиши,2019йил 23октябрда “Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 75 йиллигини муносиб нишонлаш тўғрисида”[3]ги Қарорииккинчи жаҳон уруши даврига оид инсталяциялар,харбий техника, тарихий экспонатларни ўз ичига олган,замонавий “Ватанпарварлар”, “Шон-шараф” музейиниўз ичида мужассам этган ўлкан Ғалаба боғларини ташкил этиш ишлари қизғин олиб борилмоқда.

         Дарҳақиқат, Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабага Ўзбекистон халқининг муносиб ҳиссаси ҳақида гапирилганда, ўша суронли йилларда халқимизнинг олижаноб гуманистик фазилатлари, инсонпарварлиги,бағрикенглигини ҳар қанчафахр ва ғурур билан кўрсатиб бериш ўтамуҳим аҳамиятга эгадир.

         “Инсонпарварлик деб кўрсатади Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов – бу ўзбек халқининг миллий руҳиятининг ажралмас фазилатидир. Шафқатсизлик ва зўравонлик унинг табиатига ётдир. Бизнинг халқимиз ўзининг воқеаларга бой кўп минг йиллик тарихи давомида кўп нарсаларни бошидан кечирди. Тарихимизнинг ҳар қандай ўйинлари омонсиз жангу жадаллар , очлик ҳам халқимизнинг инсонийлик табиатига доғтушира олмади.

         Бу дунёда ҳар қандай халқнинг бағрикенглиги,одамийлиги, олижаноблиги қачон, қайсипайтда кўринади? Эл-юртимиз нафақат ўз яқинлари, балки мутлақо нотаниш одамларнинг бошига тушган мусибат пайтида уларга беминнат ёрдам қўлини узатиб, кўмак бериб, уларнинг дардига ҳамдард бўлган экан, бу халқимизнинг бағрикенглиги ҳақиқий инсоний фазилатларидан далолат беради. Уруш бошланиши билан тахминан 1миллион одам, авваламбор ёш болалар, аёллар, кексалар фронт ҳудудларидан Ўзбекистонга кўчириб олиб келинганида бизнинг халқимиз “Сен етим емассан!” деган олижаноб даъват билан уларни ўз бағрига қабул қилди, уларга меҳр-мурувват кўрсатди, бир бурда нонини улар билан баҳам кўрди. Ўйлайманки, бу ҳақиқатни ҳозирги ёш авлодимиз албатта билиши керак”[4].

Ўзбекистонга деб кўрсатади – Ўзбекистон Республика Президенти Шавкат Мирзиёев – уруш туфайли фронт ҳудудларидан кўчириб келтирилганларнинг 200 минг нафари болалар эди. Эвакуация қилинган етим болаларни ўз тарбиясига олган оилалардан бири Тошкентлик темирчи Шоаҳмад Шомаҳмудов хонадони эди.

Баҳри ая ва Шоаҳмад ота 14 нафар оч-юпун, етим болаларни ўз тарбиясига олиб, уларга меҳр ва ғамхўрлик кўрсатдилар. Халқимизга хос ана шундай буюк инсонпарварлик юксак маънавий жасорат намунаси сифатида бутун дунёга эътироф этилди[5].

Кўчириб келтирилганларнинг 100 мингтаси Андижон вилоятига, 165 мингтаси Самарқанд вилоятига, 53600 таси Наманган вилоятига жойлаштирилди.

Тарихий ҳужжатларда келтирилган маълумотларга кўра Ўзбекистоннинг барча вилоятларида кўчириб келтирилган болалар жойлаштирилди. Бошда Самарқанд вилоятида Москва, Ворошиловград, Никополдан кўчириб келтирилган етим болалар 4 та болалар уйида 400 га яқин тарбияланувчилари билан паноҳ топди. Андижон вилоятида 1820 та, Фарғона вилоятида Украинадан келтирилган 11 та болалар уйи ва 1420 тарбияланувчиси жойлаштирилди. 1941 йил октябридан 1942 йил сентябрига қадар Ўзбекистон 78 та болалар уйи ва 20650 таболаларни қабул қилиб олди. Ҳамма болалар мактабларга ўқишга жойлаштирилди[6].

Кўчириб келтирилган болаларни қабул қилишни ташкил қилиш мақсадида Ўзбекистон Ҳукуматининг қарори билан марказий пункт (1941 йил октябрь) ташкил этилди. Ўша йилнинг ўзида эвакуация қилишган болаларни жойлаштиришга раҳбарлик қилиш учун Республика, вилоят, шаҳар ва туман комиссиялари тузилди. Болаларни ўқитиш мақсадида Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва бошқа йирик шаҳарларда махсус кечки-кундузги мактаблар ташкил этилди.


[1] Халқ сўзи газетаси 2019 йил 13 декабрь

[2] Халқ сўзи газетаси 2018 йил 1 июнь

[3] Халқ сўзи газетаси 2019 йил 24 октябрь

[4] Ислом Каримов. Тинчлик ва осойишталик барча ютуқларимиз асоси. Тошкент. “Ўзбекистон” 2016 4-жилд 255-бет

[5] Шавкат Мирзиёев. Халқимизнинг розилиги бизнинг фаолиятимизга берилган энг олий баҳодир. Тошкент “Ўзбекистон”. 2018 й. 2 жилд 324-бет.

[6] Фозилходжаев Қ. Фарзандларни Ўзбекистон бағрига олди.Тошкент. “Ўзбекистон” – 1991й. 9-бет
Materialni baxolang
(0 ovozlar)

Эл. почта Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Umumiy ma’lumot

Samarqand iqtisodiyot va servis instituti qoshidagi akademik litseyning poydevori dastlab litsey-internat shaklida qo‘yilgan bo‘lib, akademik litseyga aylanishgacha bo‘lgan o‘n yillik tarixiy yo‘lni bosib o‘tdi. Batafsil...

Yangiliklar

Aloqa

Manzil: Amir Temur 70

Tel.: 233-19-70, 233-20-20

Fax: 233-18-26

E-Mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Copyright 2018 © Samisi.Uz. All rights reserved.