Akademik litsey

UzbekRussianEnglish (UK)

Марбач Университети профессори академик лицейда

Марбач Университети профессори академик лицейда

Лицейда Германиянинг нуфузли университети ходимлари билан учрашув

СамИСИ академик лицейда немис тилини ўрганадиган ўқувчилар ва ота-оналарнинг  Германия Федератив Республикаси Марбах университети профессори жаноб Польман ва хоним Юля билан учрашуви бўлиб ўтди.Профессор Польман Марбах Университети қошидаги тайёрлов коллежи хақида тўлиқ маълумот берди.Германиядаги таълим тизими хақида батафсил гапириб олий таълим муасасаларида ўқишни ҳоҳлайдиган ўқувчилар албатта гимназия типидаги мактабларда 13 синфни ҳам албатта ўқишлари кераклиги ва охирги бир йил давомида танлаган йўналишлар бўйича махсус имтихонлар топшириб балл йиғишлари ва йиғилган баллар асосида шу йўналиши мавжуд бўлган ҳоҳлаган шаҳардаги университетлардан бирида ўқиши мумкинлигини тушунтирди.Жаноб Польман фаолият кўрсатаётган университет коллежида чет эл талабалари жуда кўп таҳсил олаётганлиги жумладан академик лицейимизнинг 2 нафар талабалари Тереза Балоян ва Норбеков Шохрух шу коллежнинг тайёрлов йўналишини муваффақиятли тамомлаб Германиядаги нуфузли университетларининг бакалаврият ва магистратура тизимларида таҳсил олаётганлиги мамнуният билан таъкидлаб ўтдилар. Польман жаноблари ва Юлия хоним ўқувчилар учун   немис ва ота-оналар учун рус тилларида коллеж тўғрисида тақдимот қилдилар.

Германияда олий таълим тизими бутунлай бепул эканлиги аммо бошқа чет мамлакатлардан бориб ўқийдиган талабалар учун   яшаш жойлари  ётоқхона ёки ижара уйлар транспортда юриш ўқиш жараёнида ишлатиладиган ҳаражатлар мавжудлиги ва бу ҳаражатлар қанча бўлиши қачон ва қай тарзда тўлов қилиш кераклиги у ерда ҳар бир ўқувчи учун раҳбар –куратор тайинланиши  мавжуд йўналишлар имтихонлар тартиби қайси фанларни ўқиш кераклигини тушунтириб DSD II яъни Sprachdiplom имтихонидан ўтиб B 2 C 1 сертификатларига эга бўлган ўқувчиларни ўқишга таклиф қилди.Тақдимотдан сўнг ўқувчилар ва ота-оналр томонидан берилган саволларга атрофлича жавоб бердилар.

Меҳмонлар 2 кун давомида академик лицей таълим тизимидаги шарт-шароитлар ва ютуқлар билан танишдилар.Немис тили фани ўқитувчиси Д.Юлдошев билан биргаликда Самарқанд шаҳрининг тарихий қадамжоларини  томоша қилдилар ва мамнуният билан ўайтиб кетдилар.

Materialni baxolang
(0 ovozlar)

Эл. почта Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Umumiy ma’lumot

Samarqand iqtisodiyot va servis instituti qoshidagi akademik litseyning poydevori dastlab litsey-internat shaklida qo‘yilgan bo‘lib, akademik litseyga aylanishgacha bo‘lgan o‘n yillik tarixiy yo‘lni bosib o‘tdi. Batafsil...

Yangiliklar

Aloqa

Manzil: Amir Temur 70

Tel.: 233-19-70, 233-20-20

Fax: 233-18-26

E-Mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Copyright © Samisi.Uz. All rights reserved.