Akademik litsey

UzbekRussianEnglish (UK)
Administrator

Administrator

“Weihnachten im Lyzeum”

Nashr qilingan Yangiliklar

СамИСИ академик лицейда хорижий тиллар кафедраси ойлиги давом этмоқда.Ойликда режалаштирилган саҳналаштирилган тадбир 22- декабр куни фаоллар залида бўлиб ўтди.Тадбир академик лицей немис тили проекти гуруҳи ўқувчилари ва немис тили фани ўқитувчиси Д.Юлдошев ва Германиялик амалиётчи Ю.Дилан томонидан тайёрланди. Ўқувчилар Германия ва Европанинг бир қатор давлатларида кенг нишонланадиган “Weihnachten” яъни янги йил байрами тарихи тўғрисидаги, байрамда бажариладиган урф-одатларни ёритиб берадиган саҳна кўринишлари намойиш этдилар,  қўшиқ ва рақслар, турли хил беллашувлар  ташкил қилдилар. Тадбирда нафақат академик лицей ўқитувчилари ва ўқувчилари балки институт хорижий тиллар кафедраси ўқитцвчилари ҳамда собиқ лиецй ўқувчилари меҳмон бўлдилар ва тадбир тўғрисида илиқ фикрларни билдирдилар. Фаоллар зали байрам анъанасига кўра безатилди.

Decemver 8, Constitution Day

Nashr qilingan Yangiliklar

Joriy yilning 6 dekabr kuni SamISI akademik litseyida xorijiy tillar kafedrasi oyliga doirasida O’zbekiston Respublikasi  Konstitutsiyasining 25 yilligiga bag’ishlab, ingliz tili o’qituvchilari rahbarligida va akademik litsey o’quvchilari ishtirokida  “Decemver 8, Constitution Day” mavzuda tadbir bo’lib o’tdi. Tadbirda litsey o’quvchilari davlatimizning asosiy qomusi hisoblanmish , Konstitutsiyamiz haqidagi o’z  bilimlarini ingliz tilida namoyish etdilar. O’quvchilar konstitutsiya to’g’risida slayd orqali presentatsiya ishini taqdim etib, konstitutsiyadagi bob,bo’limlar, moddalarni ingliz tilida yoddan aytib berdilar va shuningdek, ushbu qonunlarni hayotimizda uchrab turadigan turli xil holatlar bilan bo’g’lab kichik sahna ko’rinishlarida namoyish etdilar. Tadbirdan ko’zlangan maqsad, ya’ni o’quvchilarning huquqiy savodxonligini yanada oshirish va ushbu bilimlarini chet tilida ham ko’rsata olishga erishildi.

СамИСИ академик лицейида тиллар кафедрасининг фан ойлиги бўлиб ўтди. Ўзбекистон давлат сиёсатига асосланиб, аввало,  мукаммал ва ҳар томонлама ривожланишини, ўзи мустакил равишда фикрлайдиган, ўзининг харакатлар учун жавобгарлик хиссини англайдиган, Ватаннини ҳимоя қилишга тайёр турган  ёш авлодларни тарбиялаш мўлажалланган. Ушбу  фан ойлигида катор тадбирларни ўказиш ва ноананавий очик дарслар (АКТ воситалари қўллаш билан) режалаштирилган.

Ўтказилган тадбирлар орасидан шеърият шинавиндаларини “Куз фасли шеърларда” - “Поговорим об осени в стихах” учрашувини алоҳида кўрсатиш лозим. Бу учрашув шинам жойда, яъни академик лицейнинг АРМида ўтказилди. Ҳаммага аёнки, бизнинг юртимизда китобхонлик маданияти алоҳида, айниқса ёшлар ўртасида ўрин тутади. Қувонч билан айта оламиз, ки бизнинг ўқувчиларимиз шеърий ва насрий асарларни ўқибгина қолмай, ёддан айтиб беришди.

Академик лицейида П.Вяземский, М.Лермонтов, Б.Пастернак, С.Есенин, Ф.Тютчев ва А.Фет шеърлари жаранглади.

Ўқувчилар куз хақида шеърларни инглиз, немис ва узбек тилларда ўқиб беришдилар,  улар ичида ўз  шеърларни ўқиган ёш ижодкорлар ҳам бор эди.

Фан ойлиги доирасида ўтказиладиган тадбирларнинг ичида анъанавий тадбир бўлиб қолган “Менинг жонажон лицейим” – “Посвящение в лицеисты”,  лицей битирувчилар эстафетани биринчи курс ўқувчиларга тантанали равишда рамзий маъносида  билимлар калитини узатдилар.

 “Бадиий асарлар кахрамони расмларда” конкурси қизикарли равишда  бўлиб ўтди. Ўқувчилар мавзуга ижодий ёндашдилар ва суюкли асар каҳрамонларини тақдим этдилар. 

Диққатга сазовор булгани шуки, ўқувчилар нафакат расми чизиш, хаттоки ўз каҳрамони хақида адабиёт асаридан мисраларидан ҳикоя килиб берди, ишқи ҳам маромига етказдилар.

21-октябр Давлат- тили мақоми берганлиги байрамини нишонлаш арафасида кенг кўламли тадбир ўтказилди, унда рус ва ўзбек гуруҳ ўқувчилари иштирок этдилар. Тадбирда  она тилига оид шеърлар айтилди,  А.Навоийнинг асарларида парчалар намойиш этилди.

Ўтказилган тадбирлар ўртасида бир неча кўрик - танловлар алоҳида таъкидлаш мумкин: “Энг яхши китобхон”, “Истеъдод-2017”, “Ёш журналистлар”, “Рус тили билимдони” ва бошқалар.

        Барча тадбирлар, биринчи навбатда, ўқувчиларнинг ижодий кобилиятини ривожланишига, биргаликда ишлаш маҳоратини намоён этишга, билимини оширишга ва ўз билим, малакасини намойиш этишга йўналтирилган.

Umumiy ma’lumot

Samarqand iqtisodiyot va servis instituti qoshidagi akademik litseyning poydevori dastlab litsey-internat shaklida qo‘yilgan bo‘lib, akademik litseyga aylanishgacha bo‘lgan o‘n yillik tarixiy yo‘lni bosib o‘tdi. Batafsil...

Yangiliklar

FIZIKA FANIDAN VIKTORINA SAVOLLARI

FIZIKA FANIDAN V…

Aprel 2, 2018

Bilim dargohimizdan chiqqan yana bir Zulfiyaxonim izdoshi!

Bilim dargohimiz…

Mart 13, 2018

Aloqa

Manzil: Amir Temur 70

Tel.: 233-19-70, 233-20-20

Fax: 233-18-26

E-Mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Copyright © Samisi.Uz. All rights reserved.